АҚШ Мудофаа вазирлиги Oshkosh Corp. компанияси билан мамлакат қуролли кучлари ва денгиз пиёдалари учун янги енгил тактик машиналар етказиб бериш бўйича шартнома тузди.
Рейтер нашрида ёзилишича, Oshkosh Corp. тендерда ютиб чиққан ва Пентагонни ҳарбий машиналар билан таъминлайди.

Келишувга кўра, компания 6,75 млрд доллар эвазига 17 мингта шундай машиналар етказиб беради.
Қайд қилинишича, АҚШ ўз қуролли кучлари учун 30 млрд доллар эвазига 55 мингта янги зирҳли ҳарбий машиналар қабул қилишни режалаштирган.

Дастлабки тендерда Oshkosh Corp. компаниясидан ташқари Lockheed Martin Corp., Буюк Британиянинг BAE Systems Plc ва AM General компаниялари ҳам иштирок этган.