Ўзбекистон марказий банки: тенге девальвацияси сўмга таъсир кўрсатмайди

Иқтисодиёт 26 Август 2015 3678

Қозоғистон миллий валютасининг қадрсизланиши сўм курсида акс этмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон марказий банки кредит ташкилотларини лицензиялаш ва фаолиятини назорат қилиш департаменти директори Жаҳонгир Абдурасулов баёнот берди.

Ўтган ҳафтада Қозоғистон миллий валюта курсини эркинлаштириб, валюта коридорини бекор қилди. Бунинг натижасида икки кун ичида тенгенинг долларга нисбатан курси 26 фоизга тушиб кетиб, 255 тенге/1 долларни ташкил қилди.
Бу ҳолат қўшни Қирғизистонда сом курсига жиддий таъсир ўтказди.

“Қозоғистон тенгеси 25 фоизлик девальвацияга учради. Биз учун бу кутилмаган ҳолат бўлмади, биз бунга тайёрланаётган эдик. Шу боис тенгенинг эркин курси бизга таъсир ўтказмайди”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.

Абдурасуловнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон, Қозоғистондан фарқли равишда, нефть экспортчиси ҳисобланмайди, шу боис энергетика бозоридаги жараёнлар сўм курсига таъсир кўрсатмайди.

Кўпроқ янгиликлар