2015 йилнинг 26 август кунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик Форуми Котибиятини ташкил этиш бўйича тайёрлов қўмитаси раиси, элчи Чой Ил Сонг бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик Форуми доирасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан Форумнинг бўлажак 9-йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.