26 август куни Ўзбекистонда “Инвестицион ва пай фондлари тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Ушбу қонун республикада коллектив инвестиция киритиш тизимини яратиш, аҳолининг бўш маблағларини мобилизация қилиш ва уларни миллий иқтисодиётнинг турли йўналишларини молиялаштиришга туртки беришга йўналтирилган.

Қонун қуйи палата томонидан 29 июнда қабул қилиниб, юқори палата томонидан 6 август куни маъқулланди ҳамда 25 август куни давлат раҳбари томонидан имзоланди. Марказий ОАВда 26 август куни чоп этилиши билан қонун кучга кирган ҳисобланади.
Сенат аъзоси, Нурота тумани ҳокими Қобил Турсуновнинг сўзларига қараганда,

инвестицион ва пай фондлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган махсус қонуннинг қабул қилиниши ушбу институтлар алоҳида механизмни ташкил этиши билан тушунтирилади. Ушбу қонун фондларнинг ривожланишига ҳамда мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритилишига кўмак беради.