Ўзбекистонда йилига 10 минг тонна калий гидрооксиди ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон 26 Август 2015 2290

Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калий ўғитлари заводи” унитар корхонаси келгусида йилига 10 минг тонна калий гидрооксиди ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Деҳқонобод калий ўғитлари заводи” унитар корхонаси бош муҳандиси Раҳмат Ўсаров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда мазкур лойиҳани амалга ошириш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.

“Бугунги кунда Россиянинг “ЗУМК-Инжиниринг” компанияси билан ҳамкорликда йиллик қуввати 1 миллион 400 минг тонна руда бўлган тоғ-кон комплекси, шунингдек, ташқи электр таъминоти объектлари, тирговучлар ўртасидаги масофасига кўра дунёда ягона саналаётган (қарийб 30 километр) осма арқон йўлини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур лойиҳани ишга тушириш калийли ўғитлар ишлаб чиқариш йиллик ҳажмини 600 минг тоннагача, руда қазиб олиш миқдорини эса 2 миллион 100 тоннагача оширишга имкон беради”, – дея Ўсаров сўзидан иқтибос келтиради ЎзА.

У, шунингдек, муассаса ўтган 5 йил давомида 900 минг тоннадан зиёд биринчи навли калий хлорид ишлаб чиқариб, мазкур маҳсулотнинг 600 минг тоннасини хорижга экспорт қилганини таъкидлаб ўтди.

“Айни пайтда ўғитлар Хитой, Малайзия, Сингапур, Бирлашган араб амирликлари, Вьетнам, Арманистон, Молдова, Туркия, Ангола, Украина ва бошқа бир қатор мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўлувчи чиқиндиларни қайта ишлаб, улардан техник тузлар олиш йўлга қўйилди. Келгусида бу миллий корхоналарнинг техник тузларга бўлган талабини тўлиқ қоплашга имкон туғдиради”, – дея қўшимча қилди бош муҳандис.

Маълумот ўрнида, калий гидрооксиди рангсиз нам шимувчи кристалл модда бўлиб, сув билан кучли ишқорий реакцияга киришади. Ундан озиқ-овқат саноатида E525 озуқавий қўшимчасини ишлаб чиқариш, халқ хўжалигида суюқ совун ва бошқа кўплаб калийли бирикмаларни олишда, саноатда зангламас темир (нержавейка) маҳсулотлари тозалаш, ишқорли (алкинли) батарейкаларда электролит ўрнида қўллаш, метан газини олишда, кислота газларини шимдириш ва бошқа кўплаб мақсадларда қўлланилади.

Маълумотларга кўра, жаҳон бозорида ушбу модданинг йиллик ҳажми 2,06 миллион тонна бўлиб, Ўзбекистон АҚШ, Канада, Жанубий Корея, Ғарбий Европа мамлакатлари қаторида энг йирик экспортёрлардан ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24928 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12004 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 34 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 1652 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 776 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2967 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1361 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 799 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5596 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1292 Жамият
Кўпроқ янгиликлар