2016 йилда Қирғизистонда ўқитувчиларнинг маошини ошириш учун 6.6 млрд сом ажратилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев бугун бўлиб ўтган таълим соҳаси ишчиларининг III съездида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, 2015 йили бу соҳага 2.2 млрд сом ажратилади.
“Бюджетимиз учун бу жиддий маблағ. Бюджет ишчиларининг маошлари ошганда ўқитувчилар четда қолиб кетди. Уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун қўшимча маблағ топилди”, - унинг сўзларини келтиради 24kg ресурси.