Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Аслан Саринжипов қозоғистонлик мактаб ўқувчилари Ягона давлат имтиҳонини онлайн режимда топширишини маълум қилди, дея хабар бермоқда ИА Новости-Казахстан нашри.

Имтиҳон жараёнининг онлайн муҳитда ўтказилиши баҳолаш тизимини модернизация қилиш шаклларидан биридир, – дейди Саринжипов.

Брифинг чоғида вазир гап имтиҳон ўтказиш жойининг ўзгариши ҳақида кетмаётганини таъкидлаб ўтди. Балки битирувчилар махсус марказларда саволларга жавобларни қоғозда эмас, компьютерда белгилашади.

Вазир, шунингдек, 2015-2016 ўқув йилида имтиҳонлар одатдаги тартибда амалга оширилишини маълум қилди.

“Ҳозирда биз махсус марказларнинг компьютер базаси устида иш олиб бораяпмиз. Ушбу марказлар замонавий, янги стандартларга мос тарзда жиҳозланади. Биз босқичма-босқич қоғоз шакллардан воз кечиб, аввалига компьютер, сўнгра онлайн тартибда имтиҳонларни олишни бошлаймиз”, – дейди вазирликнинг таълим ва фан бўйича назорат қўмитаси раҳбари Саят Нюсупов.