Россияликларнинг муҳожирларга нисбатан "бағрикенглиги" рекорд даражада ўсди

Жамият 26 Август 2015 5712

Россия фуқароларининг муҳожирларга нисбатан бағрикенглиги рекорд даражага етди. Август ойида ўтказилган сўровномаларда 41 фоиз респондентлар мамлакатдаги ноқонуний муҳожирлар қонунийлаштирилиши лозим, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, сўровномада қатнашган россияликлар муҳожирларнинг иш топиши ва уларнинг Россия шароитига мослашувига ёрдам бериш лозим, деган фикрда.
Таҳлилчиларнинг тасдиқлашича, бағрикенглик даражаси мисли кўрилмаган даражада ошган — ўтган 2014 йилда 19 фоиздан камроқ респондентлар муҳожирларни қўллаб-қувватлаган бўлса, 2006 йилдан бу кўрсаткич 15-35 фоиз атрофида бўлган.

Айни пайтда, 40 фоиздан зиёд респондентлар социологлар саволига жавоб берар экан, ноқонуний муҳожирларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш кераклигини айтишган.
Мутахассислар муҳожирларга нисбатан муносабат яхшиланиши билан бир қаторда, миллатлараро ва динлараро кескинликнинг кучайганини ҳам қайд этишган.

Сўнгги йилларда одатий ксенофобия (“ўзга”лардан қўрқиш ёки улардан нафратланиш) объектлари (асосан ўрта осиёликлар) ўрни Шарқий Украинадаги ҳодисалар таъсирида янги тоифалар — “фашистлар” ва “Америка таҳдиди” билан алмашаётгани кузатилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар