25 август куни Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти музейида иккита янги кўргазма очилди. Бу ҳақда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев ахборот берди.

Кўргазмалардан бири мустақилликнинг 24 йиллигига, иккинчиси эса “Шарқ тароналари” XI халқаро фестивалига бағишланди.
Биринчи кўргазмадан ўрин олган 200 экспонат мустақиллик йилларида мамлакатда содир бўлган ўзгаришларни акс эттиради. Иккинчисида эса, халқаро фестиваль тарихи билан бирга, Ўзбекистонда мусиқа санъатининг ривожланиши кўрсатиб берилади.

Кўргазмадан ўрин олган энг қадимий экспонатлардан бири Ургут туманининг Мўминобод қишлоғидан топилган бронза асрига оид найдир. Унинг ёши 3.5 минг йилни ташкил қилади.

Шунингдек, экспонатлар ичида миллий чолғу асбобларини ҳамда мусиқа ва рақс санъатига оид ҳайкалчалар бор.