Нефть соҳасида хизмат кўрсатувчи Schlumberger корпорацияси ушбу жабҳа учун қурилмалар етказиб берувчи Cameron International компаниясини сотиб олди. Келишувнинг 14,8 млрд долларга баҳолангани Schlumberger хабарида айтиб ўтилди.

Келишув шартларига кўра, Cameron`нинг бир дона акцияси 66,36 долларни ташкил этиб, бу сўнгги 20 сессия котировкаларидан 37 фоиз кўп демакдир.

Schlumberger келишув тўловларини акциялар ва пул кўринишида амалга оширишни режалаштирмоқда. Томонлар шартнома бўйича тўловни 2016 йилнинг биринчи чорагида якунига етказишмоқчи.

Ушбу келишув ҳақида хабар эълон қилинганидан сўнг Cameron акциялари 34 фоизга қимматлаган.