Уфада икки қиз эрмак қилиб 50 нафар полициячини алдади

Жаҳон 26 Август 2015 7236

Уфада оромгоҳда дам олаётган икки нафар 14 ёшли қиз эрмак қилиб ўзларининг ўғирланганликлари ҳақида сохта маълумот бериб, маҳаллий полициячиларни алдади. Бу ҳақда Бошқирдистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати сайтида маълум қилинди.

“Бир қиз қўрққан алфозда милиция бўлимига телефон қилиб, уни ва синглисини номаълум эркак ўғирлаганини айтган. Унинг айтишича, эркак уларни ўрмон томонга олиб бориб, машинага ўтказиб ўғирлаб кетиб, ёпиқ хонада сақлаган. Бироздан кейин жиноятчи қизларни озод қилиш учун ўз шартини овоза этган, яъни 2 миллион рубль талаб қилган. Қиз фақатгина жиноятчи ва унинг машинасининг алоҳида белгиларини айта олган”, дейилади хабарда.
Милиция бўлимига келиб тушган ушбу хабар бўйича жиноятчи ва қизларни қидиришга бўлимнинг 50 нафар ходимидан ташкил топган бутун шахсий таркиби отланган, улар бутун ҳудудни айланиб чиқишган, уйларнинг томлари ва ертўлаларини текшириб чиқишган. Жиноятчи машинаси белгилари тасвирланган ахборот барча патрулларга жўнатилган. Йўл полициячилари тасвирланган машинага ўхшаш барча машиналарни текширишган. Бироқ батафсил текширувдан кейин қизларнинг ўғирланиши ҳолати умуман бўлмагани аниқланган.
“Қўнғироқ эгасининг айтишича, у бекорчиликдан телефонни олиб, 02 хизматига телефон қилиб, уларни лақиллатишга қарор қилган. Қизлар балоғатга етмаганлар ишлари бўйича испекторларга шу тариқа эрмак қилишга қарор қилишганини айтишган”, деб таъкидланади ҳуқуқ-тартибот бош бошқармаси матбуот хизматида.
Ушбу воқеа юзасидан текширув ўтказилмоқда. Балоғатга етмаган қизларнинг вакилларини қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар