Украина Миллий банки 2015 йил январь ойида буён илк бор мамлакат олтин захирасини кўпайтирди. Муассаса икки тоннадан зиёд қимматбаҳо метал сотиб олди, дея хабар бермоқда УНИАН.
Украинада олтин захиралари июль ойи натижаларига кўра 9,09 фоизга ўсди. Бу эса олдинги ойдагига нисбатан 2,18 тонна кўпни ташкил қилади.
Шу тариқа, Украинадаги олтин захираларининг ўсиши 5,77 млн доллар миқдорида бўлиб, 912,54 млн долларга етди.
Умумий ҳисобда Украинада июдь ойида олтин захиралари миқдори 1 фоизга ўсди (112 млн доллар) ва 10,4 млрд долларлик олтин захираси тўпланди.