2015 йилнинг январидан июнигача Украина Хитойга экспорт қиладиган бошоқли экинлар ҳажмини 7,8 баробарга, яъни 2,74 млн тоннагача кўпайтирди. Биринчи ярим йилликда Украинадан Хитойга етказиб берилган кунгабоқар ёғи ҳажми 6,8 фоизга, яъни 330 минг тоннагача ошган. Бу ҳақда Украина аграр сиёсати ва озиқ-овқат вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда ҳолда УНИАН ахборот агентлиги маълум қилди.
Шунингдек, 2,7 млн тонн маккажўхори экспорт қилинган.

Хитойга етказиб бериладиган озиқ-овқат ассортиментида янги ёғлар пайдо бўлди. Биринчи ярим йилликда Хитойга 32,4 минг тонна соя ва 14,1 минг тонна рапс ёғи етказилган.
Украина кўрилаётган давр ичида Хитойга 783,3 млн долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берган.