Universal Pictures хорижий касса йиғимлари бўйича Ҳолливуд рекордини ўрнатди

Жаҳон 26 Август 2015 1732

Universal Pictures кинокомпанияси хорижий касса йиғимлари бўйича Ҳолливуд рекордини ўрнатди. Айтилишича, у жорий йилда янги фильмлар намойишидан 3.78 млрд доллар ишлаган. Илгариги рекорд (3.73 млрд доллар) бир йилча олдин 20th Century Fox компанияси томонидан қайд қилинган эди.

Компаниянинг бу ютуғини асосан иккита кинолойиҳа таъминлаб берди – “Форсаж-7” ва “Юра даври боғи”. Variety журналининг ёзишича, ушбу картиналар халқаро бозорларда 1.2 млрд ва 983 млн доллар ишлаган.

Улардан кейинги ўринларда “Миньонлар” (670.2 млн доллар) ва “Кулрангнинг эллик туси” (404.1 млн доллар) фильмлари турибди.

“Жорий йилнинг яна тўрт ойи давомида рекорд янада каттариши мумкин”, - таъкидлади кинокомпания вакили.

2015 йил охирига қадар катта экранларга Анжелина Жоли режиссёрлигида Брэд Питт бош ролни ижро этган “Денгиз олдида”, Дэнни Бойлнинг “Стив Жобс” (бош ролда – Майкл Фассбендер) ва исландиялик режиссёр Балтазар Кормакурнинг “Эверест” фильмлари чиқади. Бундан ташқари, Гильермо дель Торонинг “Ол ранг чўққи” хоррори, Найт Шьямаланнинг “Ташриф” триллери ва Майкл Догертининг “Крампус” хоррор комедияси тақдим этилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар