26 август куни АҚШнинг Виржиния штатида 2 нафар тележурналист тўғридан-тўғри эфир вақтида отиб кетилди. Бу ҳақда WDBJ7 хабар қилган.

Бу ҳодиса ёзилган видеолавҳада уларнинг ҳужум қилувчидан қочишга ҳаракат қилиши ва ёрдам сўраб бақиришларини кўриш мумкин.

Аниқлик киритилишича, марҳумлардан бири WDBJ7 телеканалида мухбир сифатида ишлаган 24 ёшли Элисон Паркер, иккинчиси шу телеканали фотографи Адам Уорд бўлган.

Айни вақтда полиция қотилни қидирмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, уларни ўз ҳамкасби ўлдирган. Полиция видеолавҳада кўриниш берган учинчи шахсни изламоқда.

Виржиния штати губернатори Терри Маколиф ҳам ўз чиқишида марҳумлар уларни телеканалдаги ҳамкасби ўлдирган бўлиши мумкинлиги ҳақида айтган.