Виржинияда тележурналистларни ўлдирган шахс ўзини ҳам ўлдиришга қарор қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда Sky News хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни WDBJ7 телеканалининг икки ходими, 27 ёшли оператор Адам Уорд ва 24 ёшли телемухбир Элисон Паркер жонли эфир вақтида отиб ташланди.

Шунингдек, журналистга интервью бераётган маҳаллий амалдорга ҳам ўқ тегиб, у жароҳатланган.

Охирги маълумотларга кўра, журналистларни аввалроқ WDBJ7телеканалида улар билан ишлаган Брайс Уильямс ўлдирган.
Унинг бу қарорига нима сабаб бўлгани аниқ эмас.

У ўз қурбонларини отиши жараёни тасвирланган видеолавҳани ўзини ўлдиришдан олдин твиттерига жойлаштирган.