Россиянинг Владивосток шаҳрининг “Гони” тўфони оқибатларини бартараф этиш штаби шаҳар аҳолисига озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори воситаларини ғамлаб олишни тавсия қилмоқда, дея хабар берди ТАСС.

“Аҳолига максимал даражада тайёр туриш, ҳар эҳтимолга қарши озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори воситаларини ғамлаб олиш тавсия қилинди. Шунингдек, аҳолидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни ҳам илтимос қиламиз”, – деди Владивостон мэри Игорь Пушкарев.

Маъмурият аҳолидан зарурат туғилмаган тақдирда автотранспорт воситаларини ҳайдамаслик ва машиналарни дарахт ҳамда реклама таянчлари остига қўймасликни тавсия қилган.

Аввалроқ Японияда “Гони” тўфони туфайли 200 минг хонадон вакиллари эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.