Хитой халқ банки молия тизимига 20 млрд доллар киритди

Иқтисодиёт 26 Август 2015 2094

Хитой халқ банки ликвидликни бошқаришнинг қисқа муддатли воситалари ёрдамида мамлакат молия тизимига 140 млрд юань (21.8 млрд доллар) киритди. Бу ҳақда молиявий регулятор тарқатган хабарномадан маълум бўлди.

Ликвидликни бошқаришнинг қисқа муддатли воситалари марказий банк тақдим этган қарзлардир. Операциялар шартига кўра, улар 6 кунга 2.3 фоиз ставкаси билан тақдим этилди.

Кеча банк кредит ставкасини 0.25 фоизга тушириб, 4.6 фоиз қилиб, депозитлар бўйича ставкаларни ҳам шунчага тушириб, 1.75 фоиз қилиб белгилади. Бундан ташқари, захира меъёри 6 сентябрдан 50 пунктга туширилади.

Хитой фонд индексларининг икки кунда 7-8 фоизга тушиб кетишини марказий банкни ушбу қадамларни ташлашга ундади.

Кўпроқ янгиликлар