“Ювентус”нинг эндиликда собиқ ҳужумчиси Фернандо Льоренте расман “Севилья” сафига келиб қўшилди, деб маълум қилинмоқда испан клуби сайтида.

Ҳужумчи туринликлар билан шартноманинг бекор қилиниши ҳақида келишиб, андалусияликлар таркибини эркин агент сифатида тўлғазди.

Льоренте “Севилья” билан 3 йиллик шартнома имзолади. Шартномада унга тўланадиган тавон пули 20 млн евро қилиб кўрстаилди.

Испан футболчиси янги клубида 24-рақам остида ҳаракат қилади.