10 карра чемпион Болтни уриб юборишди!

Спорт 27 Август 2015 10987

Пекинда давом этаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун дастуридан ўрин олган беллашувда эркаклар ўртасида 200 метрга югуриш бўйича пойга ўтказилди.

Ушбу баҳс кутилганидек, ямайкалик спринтер Усэйн Болтнинг ғалабаси билан якунланди (19.54 сония). Эътиборлиси, Болт учун бу ўнинчи чемпионлик бўлди. АҚШ вакили Жастин Гатлин бу гал ҳам иккинчи ўринда қолиб кетган бўлса, ЖАР терма жамоаси аъзоси кучли учликни якунлаб берди.

Энг қизиғи, Болт ғалабасини мухлислар даврасида нишонлаётган пайт бўлди. Усэйнни суратга олиб келаётган тасвирчи атайин қилдими ёки беҳосдан бориб Болтнинг ортидан урди ва кичик тўқнашув натижасида иккиси ҳам йиқилиб тушди. Ҳайриятки, ҳек кимга зиён етмади. Воқеадан хафа бўлмаган 10 карра чемпион ғалабасини нишонлашда давом этди.

Манба: sports.uz

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар