АҚШ ҳукумати Сурия президенти Башар Асадни "ИШИД"га қарши куашда ҳамкор сифатида кўрмаяпти. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби маълум қилган.

"Биз буни аввал ҳам айтганмиз, Сурияда Асад режими ўз кучини йўқотган. Бизнинг бу борадаги қарашларимиз ўзгармайди. Биз уни "ИШИД"га қарши олиб бораётган курашимизда ҳамкор сифатида кўрмаяпмиз", дейди у.

Унинг бу чиқиши Россия президенти Владимир Путиннинг жангариларга қарши кураш Сурия ҳукумати билан ҳамкорликда олиб борилиши кераклиги ҳақидаги баёнотидан кейин билдирилди.

Бироз олдинроқ, Башар Асад Сурия Россияга ишонишда давом этишини маълум қилганди.