АҚШ суди “колорадолик мерган”га умрбод қамоқ жазоси тайинлади

Жаҳон 27 Август 2015 2655

26 августда АҚШ суди 2012 йилда Колорадо штатидаги Аврора шаҳрида жойлашган кинотеатрлардан бирида кинотеатрга ташриф буюрганларни оммавий равишда отиб ташлаган 27 ёшли Жеймс Холмсни озодликка чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда умрбод қамоқ жазосига тортди. Ушбу иш бўйича якуний ҳукмни Аврора шаҳри суди ҳаками Кичик Карлос Семур чиқарди.

Бундан аввал 12 кишидан иборат суд маслаҳатчилари ҳайъати Холмсга умрбод қамоқ жазоси ҳукмини чиқарган, бироқ қонунга кўра бу ҳукм ҳакам томонидан расман маъқулланиши керак бўлган. Август бошида суд маслаҳатчилари ҳукм чиқаришда ягона қарорга келиша олмагач, автоматик равишда жиноятчига умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

Холмс 2012 йил 20 июлда милтиқ ва иккита тўппонча билан қуролланган ҳолда кинотеатрга сеанс пайтида кириб, кўзни ёшлантирувчи газ пуркаб, сўнгра томошабинларга қарата ўқ уза бошлаган. Унинг бу жинояти оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 70 киши яраланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар