"Бавария" жамоасининг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль бугунга келиб клублар футболчиларнинг трансферлари учун ҳаддан ташқари кўп пул сарфлаётгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра, замонавий футболчилар керагидан ортиқ юқори баҳоланмоқда.

"Менга шундай туюлмоқдаки, ҳозирги кундаги трансфер нархлари ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди", дейди Видаль ADN нашрига берган интервьюсида.

"Клублар футболчилар учун шундай катта маюлағлар тўлашяптики, худдики бу футболчилар ҳар ўйинда камида 3-4 та гол уриши керакдек. Футболчиларнинг нархи арзонроқ бўлиши керак, чунки ҳар доим ўша юқори баҳоланган футболчидан арзонроқ, лекин яхшироқ ўйнайдиган ўйинчи топилади", деб ўз фикрларини давом эттради Артуро Видаль.
Қайд этиш жоизки, Видалнинг ўзи шу йилнинг ёзида 40 миллион евро эвазига «Ювентус»дан «Бавария»га ўтганди.