Австрия шарқида қолдириб кетилган юк машинасида муҳожирларнинг жасадлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий Krone нашри хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, машина юкхонасида 50 нафарга яқин муҳожирнинг жасади бўлиб, улар бўғилишдан ҳалок бўлган.
Бошқа тафсилотлар аниқлаштирилмоқда.

Қайд этиш жоизки, айни вақтда Европадаги ноқонуний муҳожирлар сони Иккинчи жаҳон уруши давридаги кўрсаткичлардан ҳам ошиб кетди. Шу йилнинг июлида уларнинг сони 107,5 минг нафардан ошган. Бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўпроқ демакдир.

Германия Греция ва Италия каби Европанинг жанубий мамлакатларида муҳожирларни рўйхатдан ўтказиш марказларини ташкил қилишни таклиф қилмоқда.

Чехия томони эса мавжуд вазият туфайли зудлик билан шенген ҳудудини ёпиш кераклигини айтмоқда.