Бандерас Буюк Британиядаги коллеж талабасига айланди

Маданият 27 Август 2015 2848

Актёр ва режиссёр Антонио Бандерас Британиянинг Сentral Saint Martins коллежи талабаси бўлди, деб ёзмоқда Vogue UK нашри актёрнинг Instagram саҳифасида жойлаштирган суратига ҳавола келтирган ҳолда.

Ижтимоий тармоқда 55 ёшли Бандерас манекенлар фонида (коллеждаги ўқиш асосан мода ва дизайн йўналишига ихтисослашган — Kun) тушган сурати жойлаштирилган.

«Сentral Saint Martins коллежидаги ўқишнинг иккинчи ҳафтаси бошланди. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам ҳаяжонли, ҳам жиддий ва ҳам қизиқарли», деб ёзади актёр Instagram`даги сурат изоҳига.

Юқорида номи келтирилган манбада ёзилишича, Бандерас анчадан буён мазкур олийгоҳда таълим олишни режалаштириб келаётганди.

«Менимча бу дунёдаги энг зўр мактаблардан бири. Партага ўтириб, ўзимни яна ёш болалардек ҳис қилмоқдаман. Албатта, ўзимнинг профессионал ишимни ташлаганим йўқ, аммо бу бутунлай янгича йўналиш», дейди Бандерас.

Нашрда Антонио Бандерас коллежнинг айнан қайси факультетида ўқиётганига аниқлик киритиб ўтилмаган.

Сentral Saint Martins Лондонда жойлашган бўлиб, Лондон санъат университетининг (University of the Arts London) бир қисми саналади. Ўқиш истагида бўлганлар бу ерда, актёрлик маҳорати, дизайн, мода, графика йўналишларини танлаши мумкин бўлади. Мазкур коллеж дунёнинг энг машҳур мода йўналишидаги таълим даргоҳларидан бири бўлиб, бу ерда ўз вақтида Жон Гальяно, Стелла Маккартни, Александр Маккуин, Зак Позен, Рикардо Тиши каби машҳур дизайнерлар ўқишган.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Антонио Бандерас шу кунгача олий маълумотга эга бўлмаган. Ёшлигида футболчи бўлишни орзу қилган Антонио кейинчалик актёрлик мактабида таҳсил олишга қарор қилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар