"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара клуб раҳбарияти билан ўз шартномасини узайтириш борасида келишиб олди, деб хабар бермоқда Bild.

Манбанинг маълум қилишича, Алькантара ўз шартномасини 2019 йилга қадар узайтирди ҳамда йилига 8 млн евро, бонусларни ҳисобга олганда 9 млн евро маош олади. 

Маълумот учун, Алькантара "Бавария"га "Барселона"дан 2013-2014 йилги мавсум бошида келиб қўшилган эди.