БМТ қошидаги Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби ўринбосари Андрей Васильев Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан табрик хатини йўллади. Мактуб матни “Жаҳон” ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.

“Ўзбекистонни мустақилликнинг 24 йиллиги билан табриклайман. Республика халқига бахт, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман, - дейилади мактубда. – Шу йиллар ичида мамлакат кўплаб соҳаларда олдинга қадам ташлади, кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказди”.
“Глобал иқтисодиётдаги инқирозга қарамай, республика кўрсаткичлари соғлом ва ижобий динамика кўрсатмоқда. Унинг иқтисодиёти Марказий Осиёдаги энг диверсификацияланган иқтисодиётга айланиб бормоқда.

Инфраструктура, автомобиль саноати, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланиб бормоқда”, - сўзида давом этди Васильев.
Унинг таъкидлашича, комиссия Ўзбекистон билан кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилмоқда. Экологик муаммолардан ташқари, инновацион фаолият ва тижорат соҳасида алоқалар ривожланиб бормоқда.