Эрон транспорт ва автомобиль ташкилоти мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилишида тегишли шахсларга Туркиянинг йўлига муқобил бўлган, Арманистон ва Озарбайжон орқали Европага олиб борадиган транспорт йўналиши устида иш бошлашга кўрсатма берилди.

Бу қарор яқинда Туркия ҳудудида Эроннинг юк ташувчи ва йўловчи транспорт воқеаларининг ушлаб қолиниши туфайли қабул қилинди.
Iran.ru сайтининг маълум қилишича, йиғилиш чоғида келажакда бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун Арманистон ва Озарбайжон орқали ўтадиган йўналиш очиш зарурлиги таъкидланган.