Грецияда илк бор аёл киши бош вазир сифатида тайинланди

Жаҳон 27 Август 2015 2489

Греция президенти Прокопис Павлопулос 27 август, пайшанба куни мамлакат бош вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимига янги тайинланган раҳбар номини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, эндиликда мазкур лавозимда Конституцион суд раиси сифатида ишлаб келган Василику Тану-Хрестофилу иш олиб боради. Бунинг натижасида Тану-Хрестофилу Греция тарихида илк аёл бош вазир сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Жума кунидан бошлаб у янги лавозимни қабул қилиб олиши керак бўлади.

«Синаспизмос» партияси ва сўл томон радикал Коалицияси етакчиси («Сириза») Алексис Ципрас ўз лавозимидан кетгач, янги парламент сайловларини ташкил қилишни режалаштирганди. Бироқ бу иш амалга ошмай қолганди.

Эндиликда сайловлар сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар