iOS дастурчиларидан бири Хамза Суд Twitter’даги саҳифасида Apple’нинг янги авлод маҳсулотларида Force Touch технологиясининг пайдо бўлиши ҳақидаги мишмишларни тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, мобил тизим янги версиясининг кодида Force Touch иши учун жавобгар буйруқлар бор.

Шу асосда у яқин орада iPhone ва iPad’га Force Touch технологияси жорий қилинишини айтмоқда.

Ушбу технология экранни босиш кучини ўлчайди, бу бир қатор янги функциялар қўшиш, жумладан, расмлар ёки файлларни ўтказиш тезлигини экранни босиш кучига қараб ўзгартиш имконини беради. Бу технология илк бор Macbook 12да, сўнг Macbook Pro 13да, шунингдек, Apple Watch “ақлли” соатларида ишлатилди.