«ИШИД» террорчилик гуруҳи Суриянинг Туркияга чегарадош ҳудудларини қайта эгаллаб олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Иснон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси (Syrian Observatory for Human Rights, SOHR) берган маълумотларга кўра, жангарилар бешта қишлоқни (шуларнинг иккитаси Туркия ва Сурия ўртасидаги чегара чизиғи тортишувли ҳудудларда) эгаллаб олишган.

"ИШИД" вакилларининг ўзи эса учта қишлоқ ва чегарадан 20 км. узоқликдаги Мари шаҳарчасини эгаллаб олишгани ҳақида хабар тарқатишган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ ва Туркия Сурия ҳудудидаги "ИШИД" жангариларига қарши курашиш учун ҳамкорликда ҳарбий ҳаво кучларини ишга солиш бўйича келишиб олишганди.