Жеймс Бонд соатлари сотувга чиқарилади

Жаҳон 27 Август 2015 3881

Швейцариянинг соат ишлаб чиқарувчи Omega компанияси жосус 007 Жеймс Бонд ҳақидаги фильмнинг 24-қисми – “Спектр”нинг экранларга чиқарилиши арафасида фильм бош қаҳрамони фойдаланадиган Seamaster 300 Spectre соат моделидан 7007 дона ишлаб чиқарди.

Соатлар сентябрдан бошлаб фирма бутикларида сотувга чиқарилади.
“Мени ҳайратлантиргани жиҳати, бу соат умуман нолдан бошлаб ясалган”, деб айтди жосус ролини ижро этган актёр Дэниел Крейг.

Агент 007 20 йилдан бери Omega Seamaster моделига содиқ бўлиб қолмоқда. Биринчи марта бу моделдаги соат бондиананинг Пирс Броснан ижросидаги “Олтин кўз” (1995) фильмида пайдо бўлган.

8400 OMEGA Master Co-Axial инновацион коаксиал калибрлаш механизмига эга Seamaster 300 Spectre соати сув остида сузиш ишқибозлари учун жуда қўл келади: улар айланувчи қора рангдаги керамик дайвер безели билан жиҳозланган. LiquidMetal’дан 12 соатли шкала вақтни турли вақт камарларида кўриш учун мўлжалланган. Модель 5 та кулранг ва қора тасмаларга эга НАТО ремешоги билан жиҳозланган. Ремешок тақгичининг металл деталида бондиананинг логотипи – 007 ва тўппонча сурати ўйиб туширилган. Соатнинг орқа копқоғида моделнинг 7007 та нусхасининг ҳар бирининг серия рақами туширилган.

Omega компанияси Луи Брандт томонидан 1848 йилда Швейцариянинг Ла-шо-де-Фоне шаҳрида асос солинган. 1965 йилда Omega Speedmaster соати НАСА томонидан “Аполлон” дастури учун танланган, 1969 йилда америкалик фазогир Базз Олдрин қўлида Ой сиртида бўлган, рус фазогири Алексей Леонов бу соатни “Союз” ва “Аполлон” кемаларининг уланиши пайтида қўлида тақиб юрган.
Omega 20 мартадан кўпроқ марта (1932 йилдан бошлаб) Олимпия ўйинларининг расмий хронометристи сифатида чиққан.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар