АҚШнинг Луизиана штатидаги Сансет шаҳрида рўй берган отишма натижасида уч киши, шу жумладан, бир полициячи жароҳатланди, дея хабар берди KPLC 7.

Жиноятчи кичик шаҳарчадаги супермаркетда ўзига тўсиқ қуриб олган. Маҳаллий полицияга яқин шаҳарлардан махсус хизмат вакиллари ёрдамга келишган. Ҳодиса рўй берган жойда гумондорнинг укаси борлиги ҳам айтилмоқда.

Луизиана шерифининг маълум қилишича, жиноятчи икки кишини совуқ қурол билан жароҳатлаган, шундан сўнг жиноятчи чақирув бўйича етиб келган полициячига қарата ўқ отган.

Ҳодисадан сўнг жиноятчи автомобиль билан дўкон витринасини синдириб ўтиб, супермаркет ичкарисида бекиниб олган, деб ёзади Huffington Post.