Криштиану, сўнг 4 маротаба Месси, кейин яна 2 маротаба Роналду. Мана саккиз йилдирки “Олтин тўп”ни мана шу икки суперюлдуз бўлишиб олмоқда.

Хави? Иньеста? Рибери? Нойер? Кечирасизлар йигитлар сизларга машҳурлик ва кўплаб голлар етишмайди. Ақлбоварқилмас сэйвлар, моҳирона тўп узатишлар ёки қанотдан чақмоқдек югуриб ўтиш буларнинг барчаси фақат Цюрихга бориш ва Криштиану ҳамда Леонинг олдида смокинг кийиб туришга етарли холос.

Монакодаги тадбирда эса Европанинг йил ўйинчиси аниқланади. Бу умуман бошқа тарих. У ерда ғолибни ўхшашликдан чарчаган 54 нафар журналист аниқлайди. Шу пайтгача соврин тўрт маротаба топширилган бўлса, совринни тўрт хил футболчи олган. Лекин бу анъана бу йил бузилиши мумкин. Нима учун? Жавобини пастда кўриб чиқамиз.

Лионель Месси

Ўтган куз шуни кўрсаттики, Криштиану Роналду – спорт залида ва майдондаги тинимсиз машқлар натижасида ривожланиб борувчи футболчидир, Месси эса ҳақиқий иқтидор эгаси, у оддий жисмоний кўрсаткичларга эга футболчи. Тахминан бир йил аввал жураналист ва биограф Гильем Балаге Леонель ҳақида: Месси тезлигини йўқотмоқда ва энди у рақибларини 2012 йилдагидек жазолай олмайди, деб ўз фикрларини билдириб ўтганди. Балагенинг сўзларига кўра, 2014 йилнинг августида Мессининг ўзи янги мураббий Луис Энрикедан уни “ҳужум ортига” қўйишни сўраган. Қайсики Неймар ва Суаресга ассисентлик қилиш қулай бўлиши учун.

Кейинчалик маълум бўлишича, Мессининг тезлиги пасайишига ёши ўтиб борётгани эмас, балки ортиқча вазни сабаб бўлган экан. Матбуотда чиққан маълумотларга кўра, “Барса” етакчиси ҳар ўйиндан сўнг у ўз кучини пицца ва газланган ичимлик орқали тиклар экан. Бунинг натижасида унда ортиқча ёғ қатламлари пайдо бўлган. Кузнинг сўнгида Месси диетолог маслаҳати асосида шуғуллана бошлаган. Бу тез орада ўз натижасини кўрсатиб, Лео 3.5 килограмм вазн ташлади. Ва ўзининг юқори даражасига қайтди.

Ҳозирда Месси Европанинг энг яхши ўйинчиси номинациясида етакчи. У “Барселона” билан бу йил 4 та соврин ютиб олди. 2015 йилда “Гол+голли узатма”(39+21) тизимида 60 балл йиғишга муваффақ бўлди. Тўғри бу 2012 йилда қайд этган рекорд натижасичалик эмас (ўшанда Лео 26 агустгача 57та, йил охиригача 91та гол муаллифи бўлган эди). Лекин Месси ҳозир ўз ўйин фалсафасини ўзгартирган. Аввал у тўп узатмаларини қабул қилиб, ҳужумни якунлаган бўлса, ҳозирда кўпроқ ҳужумдаги шерикларини тўп билан таминламоқда. Бу орқали у жамоасига яна ҳам кўпроқ фойда келтирмоқда.

Бу натижлардан кўриниб турибдики, Месси Европанинг йил ўйинчиси номини икки марта қўлга киритган биринчи футболчи бўлишга яқин турибди.

Луис Суарес

2014 йилнинг ёзи уругвайлик ҳужумчи учун бурилиш нуқтаси бўлди. У аввал жаҳон чемпионатида жароҳатига қарамай майдонга тушиб, Англияни мағлуб этишда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб, қаҳрамон бўлган, сўнг Жоржио Кьеллинини тишлаб, қувғин мақомини олганди. Бу ҳаракати сабабли Суарес октябрнинг ўртасигача майдонга тушишдан маҳрум қилинди. Майдонга қайтгач,  у бир ойни жисмоний ҳолатини тиклаш ва каталонияликларнинг ўйин фалсафасини тушуниш учун сарфлади. Луис “Барселонада”ги илк голини уриши учун 6та ўйин ўтказишига тўғри келди.

2014 йилнинг кузини ҳисобга олмаганда Суарес мавсумни ажойиб ўтказди. Класико ва Чемпионлар Лигаси финал ўйинларида ғалаба тўпини киритди, тўртта янги соврин, “гол+голли узатма” тизимида 41 очко (Европада 3 кўрсаткич), Месси билан ўзаро тушуниш ва “Барса”да ўз ўрнига эга бўлиш. Яна бошқа нимани орзу қилиш мумкин? Ҳа айтганча, яна Неймар ва Месси билан тажоввузкор триони ҳосил қилиш. Бу трио ўтган мавсумда нималар қилиб ташлаганидан хабарингиз бор албатта. Ҳозирда Суарес бир томондан каталонияликлар ўйинида Мессининг таъсирини камайтирувчи ва бошқа томондан Луис Энрикенинг ўйин фалсафасига энг мос тушувчи футболчидир.

Балки Суареснинг бу натижалари бир хилликни ёмон курувчи европалик журналистларнинг уни йил ўйинчиси деб топишларига сабаб бўлар.

Криштиану Роналду

17 майда “Барселона” “Атлетико”га қарши ўйиндан сўнг чемпионлигини нишонлади. Бунга параллел равишда “Реал” “Эспаньол”га қарши ўйнади, ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Роналду бўлди. У ўйинда хет-рик қайд этди. Ўйиндан сўнг Криштиану бахтли кўринарди, юзидан таббассум аримасди ва ҳатто ўйин тўпини эсталик учун олиб қўйди. Чунки у тўпурарлик пойгасида рақиби Мессидан ўтиб кетганди.

Қиш ва баҳор Роналду учун кузга қараганда омадсизроқ кечди.

Монакода Криштианунинг соврин олиш имконияти жуда паст десак адашмаймиз. Биринчидан, Роналду бутун мавсумда жамоа билан битта соврин ютди, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси. Иккинчидан, соврин топшириш вақтида УЕФА президенти Мишел Платинига қўл беришни истамади. Учинчидан, барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан Криштиану натижалар борасида аргентиналик рақобатчисидан орқада. 2015 йилда португалияликнинг “гол+голли узатма” тизимида йиғган очкоси 42 балл (Леодан 18 балл кам).

Шунинг учун ҳам Монакода Криштианунинг икки йиллик  ҳукмронлиги  якунига етиб, тахт Лионель Мессига қайтиши мумкин.

Буни албатта Монакодаги тақдирлаш маросимидан сўнг билиб оламиз. 

Манба: Koptok.uz