Чемпионлар Лигасининг 4-саралаш босқичи натижаларига кўра Беларуснинг БАТЭ, Анлиянинг “Манчестер Юнайтед”, Германиянинг “Байер” клублари Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди.

Беларуснинг БАТЭ клуби меҳмонда Сербиянинг “Партизан” клуби билан ўтказган жавоб учрашувида 1:2 ҳисобида ютқазганига қарамасдан, меҳмонда урган голи эвазига Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига йўл олди. Биринчи учрашув БАТЭ фойдасига 1:0 ҳисобида якунланган эди.

Партизан Б (Белград, Сербия) – БАТЭ (Борисов, Беларусь) – 2:1
Голлар: Стасевич, 25 (0:1); Жавнерчик, 74 (1:1, автогол); Шапоньич, 90+3 (2:1).

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Бельгиянинг “Брюгге” клуби устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида 20 марта Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқди.
“МЮ” ҳужумчиси Уэйн Руни учрашувнинг 30, 49 ва 57-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди. 4-тўпни Андер Эррера 63-дақиқада киритди. Биринчи учрашувда манкунианликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Брюгге (Брюгге, Бельгия) – Манчестер Юнайтед (Манчестер, Англия) – 0:4
Голлар: Руни, 20 (0:1); Руни, 49 (0:2); Руни, 57 (0:3); Эррера, 63 (0:4).
Бажарилмаган пенальти: Эрнандес, 81. (МЮ)

Германиянинг “Байер” клуби ўз майдонида Римнинг “Лацио” клубини тор-мор этди. “Аспиринчилар” Чемпионлар Лигаси 4-босқичининг жавоб учрашувида “Лацио”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдилар. Биринчи учрашув “Лацио” фойдасига 1:0 ҳисобида якунланган эди.
Учрашувда ҳисобни “Байёр”нинг туркиялик ҳужумчиси Хақон Чолхонўғлу 40-дақиқада очди. Швейцариялик футболчи Адмир Мехмеди 48-дақиқада рақиб дарвозасига киритган тўпи эвазига немис клубининг устунлигини 2 тўпга етказди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Карим Беллараби ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Байер (Леверкузен, Германия) – Лацио (Рим, Италия) – 3:0
Голлар: Чолхонўғлу, 40 (1:0); Мехмеди, 48 (2:0); Беллараби, 88 (3:0).
Четлатишлар: Маурисио, 68.