Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 27 август куни “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фармонга мувофиқ, 5 нафар фуқаро “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист”, 1 фуқаро “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”, 1 фуқаро “Меҳнат шуҳрати”, 5 фуқаро II даражали “Шон-шараф”, 7 фуқаро “Дўстлик”, 7 фуқаро “Мардлик” орденлари, 38 фуқаро “Жасорат”, 38 фуқаро “Содиқ хизматлари учун” ва 48 фуқаро “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланди.