Яқин беш йил ичида Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш 1.5, консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш эса 2 баробарга кўпаяди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг навбатдаги матбуот анжуманида мана шундай параметрлар белгилаб берилди.
Шунингдек, уюшма тизимида жорий йилнинг ўтган даврида 100га яқин янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, қарийб 5 мингта янги иш ўрни яратилгани хабар қилинди.