“Voice Interactive” маъсулияти чекланган жамияти дастурчиси Абдувалиев Тимур Андреевич “EW AdTarget” дастурини ишлаб чиқди.

Дастур реклама контентини мобиль реклама оператори хизматининг обуначилари ўртасида манзилли тарқатиш учун мўлжалланган.

Мобиль реклама хизмати реклама берувчига белгиланган шартларга (таргетингга) жавоб берадиган ўз реклама контентини белгиланган ҳажмда ва белгиланган вақтда обуначига етказиб беришни ташкил этиш имконини беради. Хизмат реклама контентини обуначиларнинг муттасил янгиланиб ва тўлдирилиб турадиган ҳамда доим ишчи ҳолатда қўллаб-қувватлаб туриладиган шахсий структураланган базаси бўйича элтиб бериш имконини беради.