Памела Спратлен: Демократия интиҳоси йўқ, узлуксиз жараён

Ўзбекистон 27 Август 2015 2938

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида ЎзА мухбири Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен билан суҳбатлашди.

"Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллигини биринчилар қаторида тан олган. Мамлакатимиз Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон ўтган 24 йил ичида мустақил давлат сифатида амалга оширган ислоҳотлари самаралари билан фахрланса арзийди", деди Спратлен хоним.
Унинг айтишича, Ўзбекистон АҚШ билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширмоқда.

"АҚШ билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг изчил ривожига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Жорий йилнинг ўзида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида АҚШдан кўплаб нуфузли делегациялар Ўзбекистонга ташриф буюрди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларини ривожлантириш ва салоҳиятини янада ошириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Элчихонамиз ва Тошкентдаги Америка Савдо палатаси Ўзбекистон билан мустаҳкам савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатган ҳамда мамлакатингизга сармоя киритиш истагида бўлган АҚШ компанияларини қўллаб-қувватламоқда.

Фан ва технологиялар соҳаси ҳам АҚШ билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг истиқболли соҳаларидандир", дейди АҚШ элчиси.

Унинг қайд этишича, демократия интиҳоси йўқ, узлуксиз жараён бўлиб, туб ўзгаришлар вақт талаб этади.

"Биз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг аъзоси, БМТнинг демократия ва фуқаролик жамиятига оид кўплаб конвенцияларини имзолаган Ўзбекистонда ушбу мақсадларга эришиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз, бу борадаги ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёрмиз.

Суд соҳасидаги таълимга оид алоқаларимиз фаоллашмоқда, америкалик судьялар ва ҳуқуқшунос амалиётчилар Ўзбекистонда, ўзбекистонлик мутахассислар эса АҚШда учрашувлар ўтказмоқда. АҚШ ва бошқа халқаро шериклар ҳамкорлигида Ўзбекистонда одил судлов тизимидаги ислоҳотларни янада кенгайтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва суд тизимининг ўзаро ҳамкорлигига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди", дейди Памела Спратлен.

Спратлен хоним шунингдек, Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида АҚШ халқи ва элчихона ходимлари номидан Ўзбекистон халқига абадий тинчлик, фаровонлик, омад ва омонлик тилаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йил 19 февралда ўрнатилган. Икки мамлакат ҳамкорлигининг ҳуқуқий негизини олтмишдан зиёд ҳужжат, жумладан, 2002 йилда имзоланган Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги декларация ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар