Қашқадарё прокуратураси маошлардан қарздорлик бўйича бир қанча мурожаатларни ижобий ҳал қилди

Ўзбекистон 27 Август 2015 3041

Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Бахтиёр Исматов берган маълумотларга қараганда, охирги ойларда турли корхоналар томонидан ходимларга вақтида иш ҳақининг берилмаслиги билан боғлиқ мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилинган.
Жумладан, “Муборак пахта тозалаш” АЖ ишчиси Р. Содиқовнинг иш ҳақи ўз вақтида берилмагани оқибатида меҳнатга оид ҳуқуқлар бузилаётгани ҳақидаги мурожаатини ўрганиш натижасида 30 нафар ишчининг тўланмай қолган 35.6 млн сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди ва АЖ раиси О. Қўзибоевга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

“Қарши пахта саноат транс” МЧЖ Косон тумани филиали ишчиси У. Бобомуродовнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилиб, иш ҳақлари берилмаётгани тўғрисидаги аризаси юзасидан ўказилган текширишда МЧЖ раиси Н. Равшановга нисбатан иш қўзғатилди. Ўрганиш жараёнида прокуратура аралашуви билан филиалда ишлаб келаётган 13 нафар ишчининг тўланмаган жами 12.3 млн сўмлик иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, А. Ўринов ва бошқаларнинг “Қамаши пахта тозалаш” АЖ маъмурияти томонидан маош берилмаётгани ҳақидаги мурожаатини ўрганишда жамиятга қарашли “Тўқбой” пахта қабул қилиш масканида ишловчи 12 ходимнинг 7.5 млн сўмлик иш ҳақлари тўланмасдан келинаётганлиги аниқланиб, уларга тегишли пуллар тўла ундириб берилди.
Касби тумани Месит қишлоғида яшовчи Ш. Рўзибоев ва Ҳ. Йўлдошеваларнинг Муборак тумани “Геолог Агротехсервис” МЧЖдан иш ҳақларини ундириб бериш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқиш натижасида уларнинг жами 5.879 млн сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Шунингдек, “Турон” фермер хўжалиги раиси О. Худойқуловнинг “Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш” АЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётгани тўғрисидаги мурожаати асосида АЖ ҳисобидан 13.5 млн сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисида вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар