Қозоғистон Миллий банкида долларнинг курси 240 тенге атрофида бўлиши оптимал ва мувозанатлашган нарх деб айтилди ва ҳеч қандай кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмаётгани қўшимча қилиб ўтилди.

“Биз аҳолини тенге учун янги курсни қидириш билан шуғулланиш ўрнига бамайлихотир байрамларни нишонлашларини сўраб қоламиз. Бир ҳафта ичида кузатилган доллар учун 240 тенге атрофидаги нарх мувозанатлашган ва оптимал нарх. Сентябрь бошида у ёки бу томонга ҳеч қандай кескин ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти”, деб айтди Марказий банк раиси ўринбосари Нурлан Хусаинов.

Хусаиновнинг айтишича, йил охиригача Миллий банк техник қўмитанинг тўртта йиғилишини ўтказишни режалаштирган. Бу йиғилишларда банкнинг ориентирлари ва иқтисодий вазиятдан кутилажак натижалар, шунингдек. пул бозори операциялари ўтказиладиган таянч ставка белгиланади. Биринчи йиғилиш 2 сентябрга белгиланган.

Қозоғистон Миллий банки раиси ўринбосари Олег Смоляков мамлакатда валюталар курси бутун дам олиш кунларига белгиланиши ва шунинг учун Қозоғистон Конституция кунининг нишонланиши арафасида курс жума куни белгиланиб, сешанбагача амал қилишини айтиб ўтди.