Қозоғистон ва Покистон саноат ва фан бўйича ҳамкорлик қилади

Жаҳон 27 Август 2015 1248

Қозоғистон ва Покистон саноат, фан ва фармацевтика бўйича ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан музокаралари якунларига кўра берилган брифингда айтилди.
Эслатиб ўтамиз, у кеча Қозоғистонга расмий сафар билан ташриф буюрди.

“Биз фан, иқтисодиёт, транспорт ва ҳаво алоқалари соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Назарбоев, ўз навбатида, асосий эътибор транспорт алоқаларини ривожлантиришга қаратилишини, бу ўзаро товар айланмасининг ўсишига олиб келишини таъкидлади.
“Қозоғистоннинг “Нурли жўл”, Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари” дастурлари, шунингдек, Қорақурум йўли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг фаоллашувига олиб келади. Шу билан бирга, Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли Покистоннинг денгиз портларига чиқиш имкониятини яратиб беради.

Буларнинг бари савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради”, - деди Қозоғистон раҳбари.
Шунингдек, саноат, фармацевтика, энергетика, фан ва ҳарбий-техник соҳалардаги конкрет лойиҳалар бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар