Франция “Мистраль” тоифали иккита вертолёт ташувчи кемалар етказиб бериш бўйича шартномани бажармаганлиги боис Россияга 900 млн евро миқдоридаги маблағни қайтариб берди. Бу ҳақда ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат вакилига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар берди.

“Франция Россияга “Мистрал”ларнинг пулини қайтарди. Бу 900 млн евро миқдоридаги суммадир. Шартнома бекор қилинган вақтда Россия “Мистрал”лар учун бевосита 800 млн евро тўлаган эди”, - деди у агентлик мухбири билан суҳбат чоғида.

Унинг сўзларига қараганда, товон пулининг умумий миқдорига К-52К палубали вертолётни яратиш ишларига, “Мистрал”ларни бошқарувчи мутахассисларни тайёрлашга сарфланган маблағлар ҳам киради.

Шунингдек, амалдорнинг таъкидлашича, Россия Францияга кемаларни конкрет харидор номи айтилмагунига қадар учинчи давлатга реэкспорт қилишга рухсат бермаган.