Россияда доллар курси 67,4 рублга тушди

Иқтисодиёт 27 Август 2015 2416

Россия Марказий банки 28 август куни учун доллар ва евронинг янги курсларини эълон қилди.

28 август куни учун Россияда долларнинг курси 67,4473 рубль этиб белгиланди. Шу тариқа, ўтган кун билан қиёслаганда доллар қиймати 1,87 рублга пасайди.

Евронинг рублга нисбатан расмий курси 3,39 рублга тушиб, 76,3369 рублни ташкил этди.

Бивалюта корзинасининг нархи 2,55 рублга пасайиб, 71,45 рублни ташкил қилди.

Кўпроқ янгиликлар