Самарқандда тадбиркорлик фаолиятига қарши жиноятлар фош этилмоқда

Ўзбекистон 27 Август 2015 2582

Самарқанд вилоятида тадбиркорлик фаолиятига қарши жиноятларни фош этиш борасида ишлар кенг миқёсда олиб борилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркиби қайта ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

Тадбирда айтилишича, прокуратура томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида иши тўхтаб қолган 250 тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини қайта йўлга қўйди. Рўйхатдан ўтмай тадбиркорлик қилаётган 106 нафар шахснинг фаолиятига қонуний тус берилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида 166та ҳолатда тадбиркорлар ҳууқлари бузилганлиги аниқланди. Улардан 84таси тадбиркор манфаатига зид қарор қабул қилиш, 14таси мурожаатни муддатида кўриб чиқмаслик, 8таси ноқонуний топшириқ ёки мажбурият юклаш, 2таси ортиқча ҳисобот талаб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардир.

Жумладан, Оқдарё туман ер русурслари ва давлат кадастри бўлими собиқ бошлиғи С. Турсунов хусусий тадбиркор М. Ашуровадан интенсив боғ қилиб, тадбиркорликни кенгайтириш учун 3.5 га ер ажратиб бериш эвазига 2 минг доллари олгани учун жиноий жавобгарликка тортилди. Тергов жараёнида у, шунингдек, 35 тадбиркорнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан йўқотиб юборгани фош этилди.

Ургут туман давлат солиқ инспекцияси инспекторлари Ж. Қодиров, Қ. Султонов, Б. Умаров ва М. Азизовлар 19 нафар тадбиркордан даромад солиғи учун деб йиғиб олинган 33 млн сўмлик солиқ ва суғурта бадалларини уларнинг шахсий ҳисоб варақасига киритмасдан ўзлаштириб юборишгани учун жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, Булунғур туман ҳокимининг 2015 йил 6 апрелдаги фармойиши билан туман марказида тадбир ўтказишга “Булунғур сандиқ” МЧЖ ва бошқа 7 нафар тадбиркордан 500 минг сўмдан пул маблағлари йиғилиш белгиланган. Мазкур қарор прокурор протести асосида бекор қилиниб, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар