Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Самарқанд шаҳрида 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги бўлимининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ИИВ расмий вакиллари, вилоят ҳокимияти ва ИИБ раҳбар ходимлари иштирок этди.

Вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбари Равшан Аблақуловнинг хабар беришича, янги бўлим Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган иккита ISUZU русумли ўт ўчириш машинаси ҳамда шаҳар аҳолисининг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи бошқа махсус техникалар билан таъминланган. Шунингдек, шахсий таркиб учун зарур шароитлар яратилган бўлиб, алоҳида маъмурий ва ўқув кабинетлари, дам олиш хоналари, ўқув-машғулот майдончаси мавжуд.

Янги бўлим Самарқанд давлат университетининг кўплаб ўқув бинолари билан туташ Университет хиёбони яқинидаги аҳоли зич жойлашган ҳудудда ишга туширилди.