Бугун, 27 август куни Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» Х халқаро мусиқа фестивали доирасида «Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги» мавзусида халқаро илмий анжуман иш бошлади. Анжуманда 30 нафарга яқин хорижлик мутахассислар иштирок этмоқда.

Жумладан, Британия, Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Эрон, Афғонистон, Миср, Бутан, Туркия, Германия, АҚШ, Россия, Уммон, Озорбайжон сингари мамлакатлардан санъатшунос олимлар қатнашмоқда. Улар Шарқ халқлари мусиқий маданиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, глобаллашув шароитида “устоз-шогирд” анъанасига оид долзарб масалаларни муҳокама қилишмоқда.

Конференция чоғида ўзбекистонлик моҳир ижрочилар Маҳмуд Тожибоев ва Фарҳод Ҳалимов мастер-класс машғулотларини ўтказишди.

Илмий анжуман эртага ўз ишини давом эттиради.