Шотландиянинг Кингасси шаҳри яқинида қурувчилар 1894 йилга мансуб “вақт капсуласини” топиб олишди.

Пойафзал қутиси ўлчамидаги металл қутича ичида хат, бир шиша виски ва 1894 йилда чоп этилган газета топилди. Барча топилган буюмлар Ньютонмор шаҳри музейига юборилди.

Капсула кўприкни алмаштириш бўйича олиб борилаётган қурилиш ишлари пайтида топилди.

Ушбу топилма аниқлангандан кейин маҳаллий мактабларда ўз вақт капсулаларини яратишга тушиб кетишди.

Дунёдаги энг қадимий капсула АҚШда 2014 йилнинг декабрида топилган. Тахмин қилинишича, уни 1795 йилда Массачусетс губернатори Самуэль Адамс ковлаб қўйган.