Тожикистон элчиси: Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратмоқдамиз

Ўзбекистон 27 Август 2015 2491

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Музаффар Ҳусейнов “Туркистон-пресс” ахборот агентлигига берган интервьюсида икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

“Биродар Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга биз биринчи даражали аҳамият берамиз, - деди дипломатик миссия раҳбари. – Тожикистон ва Ўзбекистон кўп жиҳатдан ўзаро боғланган. Бу, биринчи навбатда, халқларимизнинг кўп асрлик тарихий, маданий-маънавий яқинлиги, манфаатлар умумийлиги ва мамлакатларимиз тақдирларининг узвий боғлиқлигидир. Ишончим комилки, бу қадриятлар бундан кейин ҳам ўзаро алоқаларимизнинг асосини ташкил этади”.

Ҳусейновнинг таъкидлашича, икки давлат алоқалари улкан салоҳиятга эга бўлиб, ундан фойдаланиш ҳар икки мамлакатнинг манфаатларига жавоб беради.
Бундан ташқари, у туризм соҳасидаги алоқаларга алоҳида урғу берди: “Буюк Ипак йўлини тиклашга қаратилган умумий ҳаракатларимиз ва мамлакатларимизда бу соҳага ажратилаётган эътибор диққатга сазовордир. Ипак йўлининг ўзига хос маданий мероси туризмни ривождантиришга улкан имкониятлар яратмоқда. Бизда туризмдан мамлакатларимиз фаровонлиги ва келажак авлодларнинг манфаатлари йўли фойдаланиш учун барча имкониятлар мавжуд”.

“Ҳар йилнинг эрта кузида Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари катта кўтаринкилик билан давлат мустақиллиги кунини нишонлайди. Бугун бу халқларимизнинг тарихидаги муҳим саналардир. У кенг миқёсда, тантанали руҳда тинчлик, бирлик ва келажакка ишонч кайфиятида нишонланади”, - хулоса қилди Ҳусейнов. У Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклар экан, тез кунларда – 9 сентябрь куни Тожикистон ҳам ўз мустақиллик кунини нишонлашини эслатиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар