Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, “Меҳрибонлик” уйлари ва махсус мактаб-интернатларида куз-қиш мавсумига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Муҳандислик коммуникация ва иситиш тизимларини таъмирлаш ва янгилашга катта эътибор қаратилган.

Шу вақтга қадар пойтахтдаги 273та умумтаълим мактабида ички ва ташқи иситиш тизимлари таъмирланди. Айни пайтда 32та иситиш қозони ҳамда 72435 метр квадрат ҳажмдаги томни капитал ва жорий таъмирдан чиқариш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди ЎзА.

Шунингдек, таълим муассасаларида 3834 метр квадрат ҳажмдаги дераза ойналари алмаштирилган. 21та таълим муассасасида эса электр тизимида аниқланган камчиликлар бартараф этилди.